Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
7.10.2021 09:27,  
27

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2021 йил 6 октябрь санасида Нидерландия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москвада шаҳрида жойлашган) Хиллес Арно Бесхоор Плухни қабул қилди.

Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, вазир уни масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади. Элчининг касбий тажрибаси ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон ва Нидерландия муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирилди.

Суҳбат чоғида сиёсий мулоқотни, шу жумладан, Ўзбекистон—Европа Иттифоқи шаклидаги ҳамкорлик доирасида алоқаларни фаоллаштириш ҳамда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдай манфаатдорлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан