Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нур-Султонда 50000 долларлик буюмларни ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
17.06.2020 11:53,  
199

Қозоғистон пойтахтида полиция ходимлари 28 ёшли аёлни қўлга олди, у 20 миллион танга миқдорида буюмлар ва заргарлик буюмларини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Kazinform полиция департаменти матбуот хизмати таяниб.

«Тезкор-қидирув тадбирлари давомида криминал полицияси заргарлик буюмлари ва бренд кийимларни ўғирлашда гумон қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди. Тергов натижасида аёл ўғирлик содир бўлган квартирага уй эгасининг таклифига биноан бир неча бор келганлиги аниқланди.

Эркакнинг ишончидан фойдаланиб, у заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо кийимларни ўғирлаб кетади. Тахминан 20 миллион танга атрофида зарар етказилган. Ўғирланган заргарлик буюмлари орасида: қимматбаҳо швейцария соатлари, заргарлик буюмлари, кийим-кечаклар ва бошқа нарсалар бўлган», - деди полиция.

Департамент маълум қилишича, гумонланувчи ўғриликни тан олган. Ушланган шахс вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддасига биноан судгача тергов олиб борилмоқда, унинг пойтахтда илгари содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлиги аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан