Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурафшонда ҳокимият ходими ишхонада ички кийимда юргани акс этган видео тарқалди. Ходим ишдан кетгани, видеони эса қоровул қасддан тарқатгани маълум қилинди
29.08.2021 17:41,  
105

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида юз берган ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳалар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда ҳокимлик биноси тунда «тунги клуб»га айланиши — кунора маишат, ичкиликбозлик, айрим ходимлар хизмат хоналарида тунаб қолиши айтилган.

Ҳолат бўйича Нурафшон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида содир бўлган бўлиб, аниқлик киритилганида ушбу ходим шаҳар ҳокимлиги ходими И.З. эканлиги маълум бўлди. Мазкур ходимнинг соғлигида муаммо (иситма, беҳоллик, кучли йўтал, бош айланиши) бўлганлиги учун 19 июль куни Нурафшон шаҳар Давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига коронавирус тест синовини топширган ва 20 июль куни тест жавоби мусбат чиқганлиги аниқланган. И.З шифокорга мурожаат қилиб, шифокор йўлланмасига асосан МРТ текширувидан ўтган ва ўпканинг 17 фоиз яллиғланиши ташҳиси қўйилган. Шундан сўнг ходим бошқаларнинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслик мақсадида уй шароитида даволаниш мақсадида масофадан ишлаш тизимига ўтган.

Шаҳар ҳокимлигида иш ҳажмининг ортиб кетиши ҳисобига август ойининг дастлабки ҳафтасидан ходим бошқаларга хавф туғдирмаслик мақсадида ҳокимлик ходимлари ишдан кетган вақтларда келиб ўзига юклатилган вазифаларни бажариб келган ва бу ҳақида шаҳар ҳокимини огоҳлантирган. Жорий йилнинг 6 август тунги соат 20.00 дан 23.00 га қадар ишини давом эттирганлиги ва кечки овқат учун уйига борган ва 23.50 да ҳокимият биносига уйидан таом билан кириб келган. Хонасига кириб, кечки таомни истеъмол қилиб ишини 7 август тонги соат 4.00 га қадар давом эттирган. Тонгги соат 4.00 да лоҳас бўлиб кўнгли айниши ҳамда иситма кўтарилиши бошланган. Тахминан соат 4.13 ларда кўнгил айниши ва шошилиб бинонинг ҳожатхонаси томонга йўл олган ва бино чироқларини ўчирган заҳоти 3 метрлар юриб қайт қилган ва ҳожатхонага бориб юз қўлларни ювиб хонасига қайтиб келган.

Мазкур ҳолатда ходим томонидан ҳеч қандай спиртли ичимликлар истеъмол қилинмаган. Буни ўша куни ҳокимлик биносида навбатчилик қилган қоровул И.Абдусодиков ҳамда ҳокимлик фарроши Ф.Эрматова ҳам тасдиқлаган.

Видеолавҳанинг тарқалиши масаласига ҳам ойдинлик киритилганида, шаҳар ҳокимлиги ходими И.З. томонидан шаҳар ҳокимлиги қоровулларидан бирига нисбатан хизмат вазифаси тартибини бузганлиги учун чора кўриш юзасидан шаҳар ҳокими номига билдирги киритганлиги сабабли қасд олиш мақсадида видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги маълум бўлди. Таъкидлаш жоизки ушбу видеотасвирларни кузатиш ва олдинги ёзувларни очиш ҳуқуқи фақатгина қоровулларга берилган. Мазкур масала юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги томонидан бу масалада қўшимча маълумот берилади.

«Албатта, ҳокимлик биноси давлат идораси биноси ва бу ўринда ходимнинг ҳар қандай вақтда бўлишидан қатъий назар очиқ ҳолатда (тунги кийимларда) юриши этика ва одоб қоидаларига мос келмайди. Бу борада шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида шаҳар ҳокимлиги ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Видеолавҳадаги ходим И.З. бўлиб ўтган воқеалардаги ўз хатосини англаган ҳолда ўз аризасига мувофиқ 2021 йил 28 август санасидан лавозимидан озод этилди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан