Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари иштирокида роботлар танлови ўтказилади
5.09.2019 12:24,  
45

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатлар иштирокида 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда робот техникаси бўйича танлов бўлиб ўтади. Ушбу ҳақида 4433-сонли президент қарори эълон қилинди.

Қарорда, ёш мутахассисларни 2019-2020 йилллар давомида қарорда белгиланган “Йўл харитаси”га мувофиқ Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган Ёшлар академияси фаолиятига жалб қилиш мақсадида ҳам назарда тутилган.

“Ёшларни аниқ фанлар бўйича билимларини янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида “International Robotics Challenge” халқаро робототехника танловини юқори савияда ташкил қилиш”, - дейилган қарорнинг “Йўл харитасида”.

Қарорда шунингдек 1 октябрга қадар танлов ўтказиш дастурини ва таклиф қилинадиган хорижий меҳмонлар рўйхатини тузиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2020 йилда Тошкентда ИҲТнинг фан ва технологияларга бағишланган саммити бўлиб ўтишини эълон қилган эди. Биринчи саммит эма 2017 йилда Остонада бўлиб ўтган эди.

Шунингдек фан ва технологиялар ривожланиш дастурига мувофиқ Ўзбекистонда 2026 йилга қадар ИҲТнинг 6та компьютер марказларидан бири жойлашиши ҳам эълон қилинган эди.  

Маълумот учун ИҲТга 1969 йилда асос солинган,2011 йилда унинг номи ўзгартирилган. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 57 мамлакат аъзо бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан