Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик Ибайдулло Субҳонов тузган GTA жиноий тўдаси аъзолари Россияда умрбод қамоқ жазосини олдилар
10.09.2019 16:19,  
46

2012 йилдан 2014 йилгача Москва, Подмосковье ва Калуга вилоятлари йўлларида ҳайдовчиларни ўлдиргани учун жазо берилган тўданинг беш аъзосига нисбатан ҳукм кучга кирди. Бу ҳақда ТАСС мухбири суд залидан хабар берди.

Судя: “Ҳукм ўзгаришсиз ўз кучида қолди, апеллация шикояти қаноатлантирилмади”, деб эълон қилди.

2018 йил августда Москва вилояти суди тўданинг тўрт аъзоси – Ҳазратхон Додохонов, Шержон Қодиров, Анвар Улуғмуродов ва Умар Ҳасановни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, бешинчи аъзо – Зафаржон Ғуломов 20 йилга қамалган эди.

Судланувчилар 17 кишини ўлдириш ва икки кишининг жонига қасд қилишда айбдор деб топилган, шунингдек, босқинчилик, талончилик, ноқонуний равишда қурол тайёрлаш ва уни сақлаш ҳамда ҳужжатларни ўғрилашда айбланган эди. Суд эшитувларига жалб қилинганлар иш жараёнида жиноятларни гуруҳ бўлиб қилганини тан олган, аммо қотиллик қилганларини инкор этганди.

Бу тўда оммавий ахборот воситаларида машҳур компютер ўйини бўлган Grand Theft Auto ()га қиёсан шу ном билан аталганди.

Тўда бошлиғи, ўзбекистонлик Ибайдулло Субҳонов уни 2012 йил март ойида Москва вилоятида тузган, жиноий гуруҳга келиб чиқиши Ўрта Осиё давлатларидан бўлган камида 15 киши аъзо бўлган. Уларнинг қўлида ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар бўлган. Тўда аъзолари тунда қўлбола михлар ёрдамида автомобил шиналарини ишдан чиқариб, ҳайдовчиларни тўхташга мажбур қилган. Кейин эса уларни машина ичидан тушириб, ўлдириб, буюмларини ўзлаштириб олишган. Субҳонов 2014 йил ноябрида қўлга олиш чоғида қуролли қаршилик кўрсатгани натижасида ўлдирилган.

Томонларнинг мавқеи

Росссия Федерацияси Олий Судидаги эшитувлар жараёнида маҳкумлар ва уларнинг адвокатлари ишни қайта кўриб чиқишга юбориш, айбланувчиларни қатор қотиллик ишларида оқлаш, шунингдек, ўта оғир жиноятлар – қотиллик ва босқинчиликни айблов хулосасидан чиқариб ташлаш, жазо муддатини енгиллаштириш, асосий айбни тўда бошлиғи ва қочишга уриниб Москва вилоят судида отишма содир этган тўда аъзолари (уларнинг учтаси ўша ерда ўлдирилган, тўртинчиси касалхонада ўлган) зиммасига қўйишни сўрашди.

“Ҳимоям остидаги Ғуломов айбини қисман тан олгани ва жабрланувчиларга етказилган зарарни қисман, 20 минг рубл миқдорида тўлаб берганини инобатга олишингизни сўрайман”, деб айтган маҳкумнинг адвокати унинг оғир жиноятга қўл урмаганини ҳисобга олиб жабрланувчилардан Ғуломовни кечиришларини сўради.

Маҳкум Додохонов таржимон орқали “бу тўдага тасодифан қўшилиб қолгани”, жиноят жойига “фақат ҳайдовчи сифатида” борганини айтди.

Ҳасанов “қалбаки паспортга асосан судлангани”ни айтиб, апеллация маҳкамасидан барча ҳужжатларданги исм-шарифини ўзгартириши ва бу ҳолатни текшириш учун Ўзбекистон Республикасига сўров жўнатишни илтимос қилди. “Бу менинг ҳақиқий исм-шарифим эмас. Менда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамнинг асл нусхаси бор, унда мен ҳақимдаги ҳақиқий маълумотлар Байдулла Атақулов номига ёзилган”, деди у. Унинг айтишича, 2008 йили сохта Қирғизистон паспорти асосида Россия Федерацияси фуқаролик паспортини олган.

Аммо прокуратура вакили суддан текширув ўтказишни рад этиш ва ҳукмни қонуний деб эътироф этиб, ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Прокурорнинг сўзларига кўра, маҳкумнинг айби биринчи инстанция судида далиллар билан исботланган, унинг келтираётган шикояти эса биронта асосга эга эмас. Суд Ҳасановнинг илтимосини қаноатлантирмади, ишни қайта кўриб чиқиш ва жазони юмшатишни рад этди.

Жабрланувчилар ТАСС мухбири билан суҳбатда жиноятчиларга умрбод қамоқ жазоси берилишига рози эканликлари, ҳукмни қонуний ва асосли деб ҳисоблашларини айтишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан