Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оилавий тадбиркорлик ни ривожлантириш учун 500 млрд. сўм банклар филиалларига етказилди
9.06.2020 12:48,  
464

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 майдаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4720-сонли қарорига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Агробанк”, “Микрокредитбанк” ва Халқ банкига Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилиши кўзда тутилган 1 трлн. сўмдан, биринчи босқичда 500 млрд. сўм миқдордаги ресурс ажратилди ҳамда мазкур банкларнинг жойлардаги филиалларига етказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.

Жорий йилнинг 1 июнидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кредитлар ажратиш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилди.

Хусусан,

  • маҳсулотларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) таъминотчилар рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилиниши ва фақат наслли чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) етказиб берувчилар рўйхати уларнинг етарлича имкониятлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда тасдиқланиши;
  • туман сектори раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда кредит олиш истагини билдирган шахсларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ўрганиб, уларни молиялаштириш учун тавсиянома бериши;
  • базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача (ҳозирда 223 млн. сўм) кредит ажратишга вилоят марказлари томонидан хулоса берилиши талаб этилмаган ҳолда, туман (шаҳар) марказларининг хулосалари қабул қилиниши ҳамда ушбу хулосалар туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосари ва тегишли банк филиали бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда маъқулланиши етарли эканлиги;
  • кредит маблағлари қарз олувчилар томонидан эркин тарзда тузилган шартномаларга асосан маҳсулот ва ускуна етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши белгиланди.

Ушбу маблағларнинг: 

– 70 фоизи кафолатланган янги иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига, 

– 30 фоизи устувор равишда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш, хусусан, аҳолининг томорқасидан унумли фойдаланиш ҳамда уй шароитида ҳунармандчиликни ривожлантиришга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Кредитлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган (устувор равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз фуқароларни даромадли меҳнат ҳамда янги иш ўринлари билан банд қилишга қаратилган) лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига ҳамда ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва самарадорлиги таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан