Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади
13.04.2022 13:53,  
296

1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт бўлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Қоидаларнинг 9-бандида конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт, дейилади.

2015 йилда қабул қилинган амалдаги ЙҲҚ да ҳайдовчи ҳаракатланиш вақтида хавфсизлик камарини таққан бўлиши кераклиги айтилади.

ЙҲҚларининг янги таҳририни тасдиқлаган 12 апрель куни қабул қилинган ҳукумат қарорида Ички ишлар вазирлигига 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолдан ташиш, транспорт воситасининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлк камарини тақиб олишлари инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.

Автомобилларда ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга аввалгидек хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади (фақат бу ҳақда тиббий маълумотнома бўлиши кераклиги бўйича талаб пайдо бўлган).

Автомобилни ортга ҳайдаётган ҳайдовчилар ва йўналишли такси ҳайдовчилари эндиликда хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан