Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқ шаҳрида ҳам аёллар йўлни тўсиб қўйишди. Улар нимадан норози?
30.04.2021 21:52,  
670

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бир гуруҳ аёллар бандлик масаласи сабаб машиналар йўлини тўсиб қўйди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, масъуллар томонидан аёлларнинг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилган. Шунингдек, йўлнинг қатнов қисми ҳаракат учун очилиб, вазият назоратга олинган.

Ҳолат юзасидан Олмалик кон металлургия комбинати муносабат билдирган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, ҳар йили ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази шакллантирган руйхат асосида квоталанган иш ўринлари тақсимоти белгиланади.

Маълум қилинишича, Олмалиқ шаҳрида ҳам барча корхона-ташкилотлар кесимида квоталанган иш ўринлари сони белгилаб берилади. Меҳнат бозорида муносиб иш топишга қийналаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар маҳаллий ҳокимликлар томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ижрочилигида тегишли комиссия аъзолари иштирокида, юқорида қайд этилган низом талабларига мувофиқ, квота билан таъминланадилар. Хусусан, Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан ҳам ҳар йили квота асосида юзлаб шундай шахслар ишга қабул қилиб келиниши айтилган.

Аниқланишича, 2020 йилда 2297 нафар фуқаро комбинат корхоналарига ишга қабул қилинган, шулардан 627 нафари ёшлар, 131 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, 2021 йилнинг 26 апрелигача 362 нафар фуқаро ишга жалб қилинган. Шулардан 219 нафари ёшлар бўлиб, улардан 42 нафари «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролардир, 57 нафари эса ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар экани айтилган.

Шунингдек, комбинат томонидан ишсиз ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида комбинатга тегишли бўлган 250 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонларига комбинат маблағлари ҳисобига талаб юқори бўлган экинлар экилиб, 287 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар иш билан банд этилган. Комбинатга тегишли нотурар объектларни ижарага бериш эвазига 50 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Маълум бўлишича, 2021 йил бошидан жами 699 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда фотосуратлари тарқалган, Олмалиқнинг марказий кўчасида тўпланган аёллар 1 апрель куни Олмалиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишган. Ҳозирда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари иштирокида вазият батафсил ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда бир гуруҳ аёллар машиналар йўлини тўсиб қўйган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан