Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмазорда вояга етмаган бола тенгдошини пичоқлаб қўйди
8.04.2021 11:55,  
224

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 17 ёшли вояга етмаган бола ўз тенгдоши билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб қўйди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 4 апрель куни соат 19:00 ларда А.Ж. исмли йигит Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган Mir Cinema дўкони олдида бўла туриб, шу ерда бўлган вояга етмаган 17 ёшли С.А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашган.

Шу вақтда А.Ж. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.А. баданининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

ТТА-2 килиник шифохонасининг тиббий маълумотида С.А.да қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган жароҳатлари кўрсатилган.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган 17 ёшли А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб, безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан