Гонконг университети олимлари электрон микроскоп ёрдамида коронавируснинг омикрон штаммининг суратини олишга муваффақ бўлишди.
Тадқиқотчилар, жумладан, патология ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, коронавируснинг омикрон штамми билан касалланган маймун буйраги ҳужайрасини (Vero E6) микрофотография қилишга эришишган.
Олимларнинг тушунтиришларича, кичикрайтирилган тарздаги суратда майда қора вирус заррачаларига эга зарарланган ҳужайраларни кўриш мумкин. Сурат катталаштирилганда вируснинг тож шаклидаги зарраларини кўриш мумкин.