Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақида Абдуллажонова: "Ўша вақтда мажлисга чақиришганди"
7.04.2021 10:12,  
3506

Аввалроқ, Наманган вилояти Давлатобод туманидаги  31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган Хошимов Улуғбек Умархон ўғли 2021 йил 5 февраль куни иссиқ сувдан куйиши оқибатида 24 февраль куни вафот этгани хабар қилинган эди.

Маълум бўлишича, болакай иссиқ сув жумрагини очиб юбориши натижасида куйган ва бу пайтда гуруҳ тарбиячиси йиғилишда бўлган. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида тайёрланган репортажда мазкур гуруҳ тарбиячиси Ақида Абдуллажонова маълум қилди.

"Хонада эдик, методист келиб мажлис деб чақирди. Ҳамма ходимлар мажлисга чиқди. Келсам, ёрдамчи тарбиячи бақириб ёрдамга чақираётганини, боланинг эса ерда типирчилаб ётганини кўрдим. Бирдан биринчи ёрдам кўрсатиб, баданига "облепиховое масло" сурдим. Тез ёрдам чақириб, шифохонага олиб бордик. У пайтда бола хушида эди", - дейди марҳумнинг тарбиячиси. 

Шифохонада олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вояга етмаган У.Хошимов куйиш натижасида олган тан жарохатлари оқибатида 2021 йил 24 февраль куни вафот этган. 

Наманган вилоят СТЭБнинг 24.02.2021 йилги 70-сонли хулосасида, марҳум У.Хошимовнинг ўлими - қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70% куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида ўлимга олиб келганлиги ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.  

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган куннинг ўзида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув натижасида боғча тарбиячиси, тарбиячи ёрдамчиси ва дефектолог томонидан ишига нисбатан совуққонлик ва масъулиятсизлик қилгани аниқланиб, улар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган. Шунингдек, муассасада ногирон болалар фойдаланадиган иссиқлик тармоғида ҳам носозликлар мавжуд эканлиги аниқланган. 

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув жараёнларида ҳодисада жиноят аломатлари йўқлиги айтилганидан кейин ижтимоий тармоқларда бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб кетди.

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Ўзб. Рес. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан