Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Охирги 3 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қанчага ошгани маълум қилинди
8.02.2021 18:29,  
228

2016–2020 йилларда Ўзбекистонда жами 1 918 211 та янги иш ўринлари яратилди, дея ҳисоб берди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Тимур Маҳмудов.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони 18 835 605 нафарни, шулардан ишга жойлашишга муҳтожлар сони 1 368 576 нафарни (9,3 фоизни) ташкил этган. 2020 йилга келиб эса меҳнат ресурслари сони 19 142 330 нафарга, ишга жойлашишга муҳтожлар сони 1 561 062 нафарга (10,5 фоизга) етган.

Энг кўп иш ўрни 2020 йилда (427 842 та) ташкил этилган.

«2016–2020 йилларда 1 175 878 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. Фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этишдаги энг юқори кўрсаткич ҳам 2020 йилга тўғри келган. Жумладан, пандемия даврида 521 732 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 596 240,5 млн сўм маблағ тўлаб берилган», – деди Маҳмудов Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган форумдаги маърузасида.

Унинг қайд этишича, чет элдаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг манфаатларини ҳимоялашга эътибор ортган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ўзбекистон ҳудудларидаги филиаллари 2016 йилдаги 5тадан ҳозирги келиб 14тага етган. Шу билан бирга, Жанубий Корея ва Россияда 7 та ваколатхона, 29 та ўзбек диаспоралари фаолияти йўлга қўйилган.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда 217 та ўқув марказлари фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 14 таси – «Ишга марҳамат» мономарказлари, 67 таси – касб ҳунар марказлари ҳамда 136 таси маҳалла ўқув марказлари», – дея Меҳнат вазирлиги расмийсининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан