Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди
4.11.2021 15:20,  
45

Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) Доимий кенгаши кеча Ўзбекистонга якдил овоз билан доимий кузатувчи мақомини берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

АДТ Шимолий ва Жанубий Американинг 35 давлатидан ташкил топган. Ўзбекистон Ғарбий ярим шардаги энг узоқ тарихга эга халқаро ташкилотнинг 73-доимий кузатувчиси бўлди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов АДТ Доимий кенгаши раиси Жошуа  Фиажо билан учрашув ўтказди. Тадбирда томонлар минтақавий ва глобал хавфсизликнинг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликларни таъминлаш, шунингдек, минтақавий иқтисодий интеграцияни рағбатлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Қўмитанинг ихтисослаштирилган муассасалари ва аффилланган тузилмалари билан қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация, фан-таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Жошуа Фиажо, шунингдек, Ўзбекистоннинг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатлари билан, биринчи навбатда, савдо ва сармоя соҳасида ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш учун ташкилот платформасидан фойдаланиш истагини қўллаб-қувватлади.

Дипломат Ўзбекистоннинг АДТ фаолиятидаги иштироки ўзаро манфаатли бўлиши, республикага глобал муаммоларни ҳал этиш ва минтақавий ҳамкорликда тажриба алмашиш учун қулай имконият тақдим этишига ишонч билдирди.

Доимий кенгаш раиси Ўзбекистонни мазкур ташкилот Бош Ассамблеясининг 9-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 51-сессиясида иштирок этишга таклиф қилди.

Америка давлатлари ташкилоти 1948 йил Пан-Америка иттифоқи (1889 йилда тузилган) негизида ташкил этилган. АДТ ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадларига хизмат қилади. АДТ ҳузуридаги Доимий кузатувчилар институти 1971 йилда ташкил этилган. Ташкилот бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан