Ўзбекистон ҳукумати Uzbekistan Airways’ни сотишга тайёр, бироқ ҳозирча бунинг мавриди келмади, деб хабар беради «Подробно».
«Миллий авиакомпанияни сотиш борасида тўхталадиган бўлсак, бу борада режаларимиз бор, бироқ яқин келажакда эмас. Чунки у ҳозирда хорижий инвесторларни етарлича жалб этмайди. Қарзлар масаласи ҳал этилгач ва қулай шароит яратилгач бу масалага, албатта, қайтамиз», — дейди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.