ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Йиғин давомида Сречко Катанес шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.