Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон почтаси» 34 та давлатга почта жўнатмалари қабул қилишни бошлади
21.03.2020 16:11,  
727

Маълумки, 2020 йил 16 мартдан бошлаб коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалиши муносабати билан барча мамлакатларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш тўхтатилди.

Шу сабабли, «Ўзбекистон почтаси» АЖ тегишли чораларни кўрган ҳолда, халқаро почта жўнатмаларини юбориш ва етказиб бериш жараёнини йўлга қўйиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда, дейилади «Ўзбекистон почтаси» хабарида.

Қайд этилишича, глобал хавфсизлик чораларининг кучайиши туфайли ҳаво ва темир йўллари транспортлари доимий равишда турли мамлакатларга парвозлар режаси ўзгартирилмоқда ёки камайтирилмоқда. Кўплаб йўналишларга ҳаво транспорти қатнови бутунлай тўхтатилган. 

Ҳаво транспортининг тўхтатилишини инобатга олган ҳолда, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ер усти транспорти орқали юбориладиган почта жўнатмаларини қуйидаги давлатларга қабул қилиши айтилади: Австрия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Буюк Британия, Греция, Германия, Дания, Италия, Ирландия, Испания, Кипр, Люксембург, Латвия, Малта, Голландия, Португалия, Полша, Руминия, Словения, Словакия, Франция, Финляндия, Хорватия, Чехия, Швеция, Эстония, Украина, Хитой, Литва, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Россия.

Транспорт алоқалари тикланишига қараб ушбу давлатлар рўйхатига ўзгартириш киритиб борилиши билдирилган. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ички жўнатмалар доимий йўналишлар бўйича амалга оширилади.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан