Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича дунё мамлакатлари рейтингида 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Prison Brief базаси маълумотларида келтирилган.
Дунёнинг 223 та мамлакатидаги маҳкумлар сонига оид эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозирда 22 867 киши қамоқда.
Рейтингда етакчиликни АҚШ — 2 068 800 маҳкум билан (ҳар бир 100 минг кишига 629 нафар маҳкум тўғри келади) қўлга киритган бўлса, энг охирги поғонани ҳудудида битта ҳам маҳкум бўлмаган Сан-Марино эгаллаган.
МДҲ давлатлари орасида Россия 5-ўрин (471 мингдан ортиқ маҳкум), Туркманистон 49-ўрин (35 минг), Беларусь (32 мингдан ортиқ) Қозоғистон 52-ўрин (29 мингдан ортиқ), Қирғизистон 96-ўрин (10 мингдан ортиқ)ни эгаллаган.