Фарғона вилоятида уч мамлакат делегациялари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказди. Томонлар музокаралар давомида уч мамлакат давлат чегараларининг туташув нуқталари жойлашиши бўйича таклифлар билан алмашди.
Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Тадбир якунига кўра тегишли баённома имзоланди. Ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви Қирғизистонда бўлиб ўтади.