Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Таэквондо терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тошкентда ўлдириб кетилди
20.06.2021 17:07,  
687

15 июнь куни Тошкент шаҳрида собиқ Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси бош мураббийи Ким Жин Йонг ўзининг таниш ҳамкасби ҳамда ватандоши томонидан ўз уйида ўлдириб кетилди— дея хабар бермоқда 'Qalampir.uz'.

Бу ҳақда ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидан маълумот олиш имкони бўлмади. Қуйида келтирилаётган фактлар Корея маҳаллий матбуоти томонидан тасдиқланган. 

Жабрланувчи тезда шифохонага етказилган ва 6 соатлик операция қилинган. Бироқ жароҳат оғирлигидан 16 июнь тонгида вафот этган.

Маълум бўлишича, гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган, аммо яқин атрофдаги ИИБ ходимлари томонидан ушланган. У 1 ой олдин Ўзбекистонга келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Ким Жин Йонг Ўзбекистон таэквондо терма жамоасида 2020 йилнинг февралидан декабрига қадар фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа Токио Олимпиадаси бошланишига 1 ой қолганда юз берди. Олимпиадага ўзбекистонлик таэквондочиларга тарихда илк бор 4 та йўлланма тақдим этилган ва унда улар тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан