Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди
21.11.2021 11:03,  
387

Ўзбек киносининг чинакам афсонаси, бетакрор роллари орқали ўзбек халқи қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби  Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди.

Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган. 

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро  мусиқали  театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри  ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ  эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан