Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
30.06.2021 21:01,  
184

2019 йилда Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этди. Марказий Осиё давлатларида ушбу кўрсаткич пастроқ — Тожикистонда 40,76 фоиз, Қозоғистонда 36,65 фоиз ва Қирғизистонда 30,53 фоизга етган, деб хабар берди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати.

Яширин иқтисодиётнинг улуши жаҳон мамлакатлари, жумладан, АҚШда 8,0%, Канадада 11,0%, Германияда 10,2%, Буюк Британияда 9,6%, Австралияда 9,0%, Сингапурда 8,6% ва Японияда 8,1%ни ташкил қилди.

Қолаверса, 2018 йилнинг 12 январида Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ЯИМнинг 50 фоизидан кўпроғини ташкил этиши айтилганди.

2020 йилнинг 9 сентябрида ДСҚ Ўзбекистонда 245 трлн сўм маблағ соя остида эканлигини, яширин иқтисодиётнинг улуши эса таҳминан 48 фоизга тўғри келишини хабар қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан