Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2020-йил 262.6млрд сўмлик авторақам сотилди
1.01.2021 16:00,  
453

2020-йил бошидан буён Республика товар-хомашё биржасининг “Авторақам.узех.уз” веб-сайтида 262,6 миллиард сўмлик 106 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-ауксионлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 марта, ҳажми бўйича эса 71,2 фоизга ўсган. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 миллион сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 92,3 фоизи жисмоний шахслар, 7,7 фоизи – юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 206,7 миллион сўмни ташкил қилгани айтилмоқда.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 30 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 33,5 фоизи – иккинчи, 19,3 фоизи – учинчи, 5,9 фоизи – тўртинчи, 5,4 фоизи – бешинчи ва 5,9 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.


Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45,2 фоизи) Фарғона (8,2 фоизи), Самарқанд (8,1 фоизи) ва Наманган (6 фоизи) вилоятларида харид қилинган.


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан жорий йилда ауксион савдолари орқали қўшимча 271 та жуфт авторақамлар ҳам сотилиши белгиланган. Мазкур қарор кучга кириши билан 2020-йилда онлайн-ауксионлар орқали ҳар ойда сотиладиган авторақамларнинг ўртача сони 2,7 мингтадан 14 минггача ошган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-ауксионларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат буджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Маълумот учун, 2019-йилда онлайн ауксионлар орқали 156,1 миллиард сўмлик чиройли рақамлар сотилганди.

Манба.Дарё.уз

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан