Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 6 соат ичида 165 кишида коронавирус аниқланди
16.06.2020 23:56,  
799

2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 (+165) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун мамлакатимизда 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Бугун соғайган 77 нафар фуқаронинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 29 378 нафар, стационар карантинда эса 21 365 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан