Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда АКТ бўйича техникумлар ташкил этилади
9.11.2020 09:09,  
185

Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлаш учун техникумлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича ўрта бўғин кадрларни тайёрлайдиган техникумлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • иқтисодиёт тармоқларида талаб юқори бўлган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш;
  • ахборот-коммуникация технологиялари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишни ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган таълим стандартлари доирасида ўқитиш;
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид мутахассислик бўйича бир ёки бир неча квалификацияни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;
  • мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
  • ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;
  • ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;
  • таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;
  • таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.

Белгилаб қўйилишича, техникумларнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Техникумлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоравий бўйсунувида бўлади.

Техникумларда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан