Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бир сутка ичида 493 кишида коронавирус аниқланди
27.06.2021 11:30,  
268

Ўзбекистонда 26 июнь куни 493 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 109 223 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
16 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
6 нафари Навоий вилоятида,
22 нафари Наманган вилоятида,
85 нафари Самарқанд вилоятида,
14 нафари Сирдарё вилоятида,
32 нафари Сурхондарё вилоятида,
36 нафари Фарғона вилоятида,
49 нафари Хоразм вилоятида,
41 нафари Тошкент вилоятида,
119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 545 киши — Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Сурхондарё вилоятида 59 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 17 нафар, Тошкент вилоятида 135 нафар, Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 105 006 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 546 та янги ҳолат рўйхатга олиниб, кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи бўлганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан