Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бугун "сукунат" куни
23.10.2021 13:03,  
249

Сайлов Кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайлов куни ва унга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Кодекснинг 103-моддасида эса сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланиши қайд этилган.

Бундан ташқари, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорловчи умумий хабарлар, овоз бериш тартиби ва сайлов қонунчилиги ҳақидаги мақолалар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда Президент сайлови эртага, 24 октябрь куни бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан