Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда COVID-19’га қарши Хитой вакцинаси синовида неча кишида ножўя таъсир кузатилгани маълум бўлди
17.02.2021 09:15,  
329

Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитойнинг ЗФ 2001 вакцинаси клиник синовлари доирасида вакцина қабул қилганлар орасида 5 нафар шахсда биринчи даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) кузатилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.

Унинг айтишича, биринчи даражали ножўя таъсирлар кузатилган шахслар унда иштирок этганларнинг 0,3 фоизини ташкил этган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич Pfizer/BioNTech’да 2-3,8 фоиз, «Спутник V»да эса 0,3-0,4 фоизга тенг. Иккинчи ва учинчи даражали ножўя таъсирлар эса кузатилмаган.

Ушбу клиник синовлар натижалари муваффақиятли якунланса, Инновация вазирлиги Ўзбекистонда аҳолини эмлашда мазкур вакцинадан фойдаланишни ҳамда бунинг учун Махсус комиссия томонидан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат (ЭУА) берилишини таклиф қилмоқда. Агар махсус комиссия томонидан бундай рухсат берилса, Хитой вакцинаси Ўзбекистонга имтиёзли нархларда ва етарли қувватларда етказиб берилади.

Шунингдек, мамлакатда вакцина ЗФ-УЗ-2001 номи остида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда тижоратлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Махсус комиссия раисига кўра, Хитой компанияси маҳаллий фармацевтика компаниялар билан ҳамкорликда ЗФ-УЗ-2001 вакцинасини жорий йилда 300 миллион донагача ишлаб чиқиш қувватига эга ҳамда Ўзбекистон аҳолиси сони ва ҳукумат талаблари асосида етарли миқдорда вакцина дозаларини етказиб бериши мумкин. Бу эса 2021 йил охиригача мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш имкониятини яратади.

Шунингдек, ҳукумат раҳбари Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2,5 миллионга яқин AstraZeneca вакциналарини бепул етказиб берилиши бўйича ҳам музокаралар якунланаётганини маълум қилган. Музокаралар якунига қараб, ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси жорий йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан