Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда илм-фан соҳасини молиялаштириш ЯИМга нисбатан атиги 0,2 фоизни ташкил этади
19.06.2020 11:22,  
61

Бугунги кунда ушбу йўналишда хусусий секторнинг иштироки пастлиги сабабли илм-фан ва инновациялар соҳасини молиялаштиришда асосий юк Давлат бюджети зиммасига тушмоқда. Илм-фан соҳасига ажратилган молиялаштириш бугунги кунда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева ахборот берди.

"Албатта, сўнгги йилларда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми 2-3 мартагача оширилди. Лекин улар, асосан, илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг ойлик маошларига сарфланмоқда.

Илмий ташкилотларнинг моддий-техника ва илмий лабораториялар баъзаларини ривожлантирмас эканмиз, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз.

Тижоратлаштириш учун ташкил этилган Президент жамғармасига Молия вазирлиги томонидан ҳалигача маблағ ажратилмаган. Бу эса илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун лойиҳаларни молиялаштиришга жиддий тўсқинлик қилмоқда. Шу боис, ушбу масалага Молия вазирлиги эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир", деди Норбоева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан