Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 11000 нафардан ошди
26.07.2020 17:10,  
413

2020 йил 26 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 391 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 67 нафари, Сурхондарё вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Тошкент шаҳрида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 173 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 11 004 (+173) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 273 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан