Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Кёнгнам банки”нинг (Корея Республикаси) ваколатхонаси аккредитация қилинди. Бу ҳақида Марказий банк хабар бермоқда.
Ваколатхона мамлакатимиз банклари билан ҳамкорлик ўрнатиш, банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда Кореянинг банк-молия соҳасидаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.