Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартиби бекор қилинади
22.03.2021 12:28,  
413

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартиби бекор қилинади. Бу эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилди.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар билан изоҳланади:

- биринчидан, жазони ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилларини кенг татбиқ этиш;

- иккинчидан, жазони ижро этиш тизими очиқлиги ва шаффофлиги устидан жамоатчилик назорати ролини ошириш;

- учинчидан, маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш, жиноятчилик олдини олиш, ижтимоий-психологик ва тарбиявий иш самарадорлигини ошириш;тўртинчидан, маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини кенгайтириш ва улар озодликка чиққанидан сўнг нафақа таъминоти кафолатларини кучайтириш.

Шунингдек, лойиҳа «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун, Жиноят, Жиноят-ижроия ва Солиқ кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади. Хусусан:

- биринчидан, маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш ёки жазодан шартли озод қилишга тақдим этувчи Инсонпарварлик комиссияси ташкил этилиши, комиссия ваколатлари, асосий вазифалари, фаолияти ва таркибини белгилаш;

- иккинчидан, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар жазодан озод этилганидан сўнг пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш мақсадида, маҳкумларга ягона ижтимоий солиқни ҳар ойда ихтиёрий равишда тўлаб бориш ҳуқуқини тақдим этиш;

- учинчидан, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартибини бекор қилиш;

- тўртинчидан, маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш тартибига ўзгартириш киритиш.

Шу билан бирга жазони ижро этиш тизими очиқлиги ва шаффофлиги устидан жамоатчилик назорати ролини такомиллаштиришни ва маҳкумларда қонунга итоаткор хулқни шакллантириш ва улар томонидан жиноятлар содир этилиши олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Ҳужжат лойиҳаси Президентнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ва 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 23- ва 30-бандларида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан