Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ЎРВИ билан касалланган болалар учун шифохоналарда қўшимча жойлар яратилди
29.11.2021 21:27,  
67

Ўзбекистонда ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) билан касалланган болалар учун қўшимча беш мингдан ортиқ ўринлар ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 884 та, вилоятларда 5062 та қўшимча ўринлар яратилган бўлиб, 25 ноябрь ҳолатига кўра, пойтахтда жами ўринлар сони 3521 та, республика бўйича эса 19 800 тага етди.

Айни пайтда пойтахт шифохоналарида 661 та бўш ўрин мавжуд бўлиб, вилоятлар билан биргаликда – 4700. Таққослаш учун, 12 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ЎРВИ билан касалланган болалар учун 2637 та, вилоятларда 14723 та, қўшимча ўринлар йўқ эди.

Болалар ўртасида ЎРВИ билан касалланишнинг мавсумий ўсиши муносабати билан қўшимча жойларни ташкил этиш ишлари 13 ноябрдан бошланди. Бунга тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш ва тез ёрдам чақиришлар сонининг кўпайиши ёрдам берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан