Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришлар тўхтатиб турилади
24.03.2022 07:55,  
248

Унинг айтишича, иқтисодий вазиятнинг бюджетга таъсири ҳисоб-китоб қилинган. 

“Топшириқ олиндики, тасдиқланган бюджет тақчиллигини сақлаб қолиш, яъни ортиқча харажатларга йўл қўймаслик. Иш ҳақи, пенсия, нафақаларни ўз вақтида тўлаб бориш бўйича чоралар кўриш.

Солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришларни бир неча ойга ёки келгуси йилга қолдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб борилади”, дейди молия вазири. 

Қайд этилишича, бюджет ресурсларидан молиялаштириладиган ипотека ва таълим кредитлари фоиз ставкалари кўтарилмайди.

“Марказий банк томонидан асосий ставкани ошириш чораси ташқи омиллар таъсирида вақтинчалик инструмент сифатида кўриляпти. Бизда иккита йирик дастур бор: ипотека ва таълим кредити. 

Тижорат банкларидан ипотека бўйича 20 йилга, таълим кредити бўйича 7 йилга ресурслар давлат бюджетидан банкларга ажратилади. Марказий банк ставкаси бунга боғланган эди. Қонунчилик бўйича ресурслар уч фоиз бандга ва банкдан ажратилган кредитлар ҳам уч фоиз бандга ошиши керак эди. Лекин йил охиригача бу чорани қўлламаслик топшириғи берилди”, дейди Тимур Ишметов.

Бундан олдин Шавкат Мирзиёев ҳукуматга бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан