Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги алоқа компаниялари истеъмолчиларга 22,5 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказгани маълум бўлди
16.12.2020 11:15,  
414

АОКАда 15 декабрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда маълум қилинишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 17,5 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, шундан 638 таси алоқа соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатлардан иборат.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг ўтган даврида агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида алоқа соҳасида истеъмолчилардан 22,5 миллиард сўмдан зиёд ортиқча маблағ олинганлиги аниқланган ва уларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Масалан, Beeline компанияси томонидан ўтган йилнинг июнь ойида 3 миллион 200 мингдан ортиқ абонент «Хабардор бўл» хизматига бепул уланган, бироқ ушбу хизматдан бир ой бепул фойдаланган 1 миллион 300 минг абонентдан кейинги ойдан бошлаб кунига 240 сўмдан пул ушлаб қолинган ва бу ҳақда хизматнинг пуллик эканлиги тўғрисида барча абонентлар хабардор этилмаган. Натижада истеъмолчилардан 20 миллиард сўмга яқин ортиқча ҳақ олинган. Бугунги кунда ушбу маблағ абонентларга босқичма-босқич қайтарилмоқда.

Контент провайдерлар томонидан мобил алоқа компаниялари кўмаги билан истеъмолчилар ўртасида турли викторина ва бошқа пуллик хизматларни кўрсатишда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари мавжуд.

Хусусан, «Виа Моби» контент провайдери томонидан «Ғолиб бўл ва ютиб ол!» акцияси доирасида Beeline абонентларига «Сиз 100 миллион сўм ғолиби сифатида танлаб олиндингиз» мазмунида SMS хабар юборилиши натижасида 3 600 истеъмолчи 17,1 миллион сўм миқдорида ортиқча харажатни амалга оширган.

 

First ИТ Group контент провайдери томонидан «Ал-чироқ» акциясига уланган Ucell абонентларига ҳақиқатда пуллик хизматлар кўрсатилмаса-да, ҳақ ундирилган ва бу ҳақда истеъмолчилар хабардор қилинмаган. Натижада 337 900 абонентдан 97,4 миллион сўм ортиқча маблағ олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан