Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA октябрь ойида тақдим этилади
10.10.2020 14:12,  
1362

2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат”  хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ŠKODA брендининг илк автомобили 2021 модель йилига мансуб, ŠKODA KODIAQ тўлиқ ўлчамли йўлтанламаси бўлади, у икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

“Ўзбекистон автомобил саноатининг монобренд парадигмасидан жадал четланиши, шунингдек буни бозор омиллари тақозо қилганлиги яхши янгилик саналади. Амалда ҳозирнинг ўзида харидорларимиз бир неча глобал брендлардан бирини танлашлари мумкин. Сифат ва хавфсизлик юзасидан ўзларини дунёда намоён эта олган ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги бутун тармоқ учун фақат фойда келтиради. ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.     

Автомобиллар нархлари октябр ойида эълон қилинади, шунда автомобиль қийматининг бир қисмини тўлаб, олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади. Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан