Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда аёллар сони 17,2 миллион кишини, эркаклар эса 17,4 миллион кишини ташкил қилади. Шунингдек, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра республикада доимий аҳоли сони 34 695 553 кишидан иборат экани қайд этилган.