Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
18.12.2021 17:09,  
36

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари;

президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;

тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали марказ китоб фондини кенгайтириш;

илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;

ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;

мултимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан