Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга 2020 йил давомида юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди
19.01.2021 15:28,  
84

2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошди, деб хабар берди Марказий банк.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 1,2 миллиард долларга етиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 157 миллион долларга ёки 15 фоизга ошган.

«Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо 4,83 миллиард долларга етди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали 2020 йилда сотилган чет эл валютаси миқдори 4,6 миллиард долларни ташкил этгани тўғрисида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан