Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга ўзбек-хитой вакцинасининг 7-партияси келтирилди
30.06.2021 09:51,  
57

Ўзбекистонга бугун, 30 июнь куни ҳам яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган еттинчи партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча, 29 июнь куни ҳам келтирилган эди. 

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда —  1 миллион доза, 
  • 19 майда —  500 минг доза,
  • 10 июнда — 1 миллион доза,
  • 28 (29 — таҳр.) июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан