Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик ўқувчилар 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди
18.07.2020 23:25,  
127

Жорий йилда бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 54-Халқаро Менделеев олимпиадаси 13-18 июль кунлари онлайн (масофавий) тарзда ўтказилди.

Олимпиадада дунёнинг 27 мамлакати жамоалари иштирок этди.

Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йилида Республика фан Олимпиадасида ва қўшимча республика олимпиадаси ғолиблари орасидан саралаб олинган ўқувчилар ҳимоя қилди ҳамда умужамоа ҳисобида бронза медалини қўлга киритди:

Мирумид Миракбаров (ТПТИ АЛ) (олтин медаль)
Фирдавс Собиров (35-maktab Бухоро шаҳри) (бронза медаль)
Дилшодахон Исаева (ТПТИ АЛ) (бронза медаль)
Акобир Нарзуллаев (49-мактаб Бухоро вилояти, Жондор тумани) (бронза медаль)
Рустам Тўхтабоев (ТПТИ АЛ)(бронза медаль)
Собиржон Омонов (ТДАУ АЛ) (бронза медаль) 

Жорий йилда ўқувчилар кимёвий тажрибаларисиз фақат иккита назарий босқичдан ўтди.

Олимпиада Тошкентдаги Президент мактабида санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этилган олда ташкил этилди. 

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси 52-Халқаро кимё олимпиадасида қатнашиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан