Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик талабалар учун Россия ОТМларидаги квоталар сони кўпайтирилади
23.12.2020 07:54,  
191

Ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий таълим муассасаларида квоталар сонини ошириш устида икки мамлакат расмийлари иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди, деб ёзмоқда «Янги Ўзбекистон».

«Бўлиб ўтган саралаш кампаниясида Ўзбекистон учун ҳукумат квотасининг 228 та ўринига 4 мингдан ортиқ номзод ариза топширган, бу эса квотани ошириш зарурлигидан далолат беради. Биз бу йўналишда тегишли ишларни амалга оширяпмиз», — деди Тюрденев Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Элчининг маълум қилишича, бугунги кунда Россия ОТМларида 30 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Умуман олганда, Россияда Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича хорижий давлатлар орасида етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Тюрденев Россия ОТМларининг Ўзбекистондаги филиаллари тармоғини изчил кенгайтириш масаласига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, яқинда Тошкентда Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали ва Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ваколатхонаси очилди.

Элчи РУДН Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишувга асосан мигрантларни ўқитиш учун қўшимча умумтаълим дастурларини олиб бораётганини қайд этиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан