Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди
21.01.2022 18:31,  
142

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан нефть ва газ соҳасини ислоҳ қилиш, трансформация жараёнларини тезлаштириш бўйича қарорлар қабул қилинган ҳамда ижросини таъминлашда тизим айрим бўғинларида узилишлар бўлаётгани, бунинг учун кадрлар алмашинувини амалга ошириш зарурияти пайдо бўлди.

2019 йил 24 июндан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Алишер Сайфуллаевич Мустафоев лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Чўлиевич Шеров “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Рустам Шеров 1978 йили Қашқадарё вилояти, Муборак туманида туғилган. У нефт ва газ соҳасидаги фаолиятини 2002 йилда “Муборакнефтгаз” УКда геологликдан бошлаган.

“Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш” АЖда турли лавозимларда, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖда Бошқаруви раис лавозимида фаолият юритган.

Бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари углеводородлар қазиб олишни кўпайтиришга, янги нефть ва газ иншоотларини фойдаланишга топширишни тезлаштиришга, жараёнларни интенсивлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва замонавий ривожланиш усулларига йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга масъулдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан