Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда кооперация алоқалари кенгайтирилмоқда
26.04.2022 17:26,  
14

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ишлари фаоллаштирилиб маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида жойлашган “Uzpromarm” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш базасига амалий ташриф амалга оширилди.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан ишлаб чиқариш объектларини дастлабки техник аудитдан ўтказиб, “Uzpromarm” МЧЖ билан республика ягона кооперация портали орқали шартномалар имзолашни жадаллаштириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкиллаштириш бўйича келишиб олинди.

Бугунги кунга қадар “Uzpromarm” МЧЖ билан республика ягона кооперация портали орқали 132,0 млрд сўмлик жами 185 та шартнома имзоланган бўлиб, етказиб берилган маҳсулотлар кесимида тизимда 10,0 млн долларга яқин импорт қисқартириш самарадорлигига эришилди.

Uzpromarm шартнома асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарида мавжуд тўхтатиш-беркитиш арматурасини таъмирлаш ишларини амалга оширишга ҳамда нефт ва газ конлари учун зарур бўлган фонтанли арматураларни етказиб бермоқда.

“Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналарнинг тахминан 40 фоиз қисмини технологик маҳсулотлар билан таъминламоқдамиз. Ишлаб чиқариш қувватини 2000 донадан 5000 донагача кўтаришни режалаштирганмиз. Ҳозир шу масалада “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти билан музокаралар олиб боряпмиз. Маҳаллийлаштиришга янада чуқурроқ ёндашиш, йирик корхоналар билан кооперацион муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида иш олиб боряпмиз”, дейди “Uzpromarm” МЧЖ раҳбари маслаҳатчиси Акмал Соипов.

Маълум бўлишича, корхона мутахассислари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги технологик жараёнлар билан танишиш асносида у ердаги ҳолатни ўрганади ва таъмирлаш ишларига жалб этилади.

“Uzpromarm” МЧЖ раҳбари Орифжон Ҳамидовга кўра, завод ҳамда акционерлик жамияти ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик давлат бюджетининг тежалишига олиб келади:

“Заводимизда 14 та турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз. Бир йилда тахминан 2000 донагача маҳсулот етказиб берамиз. “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан имзолаган шартномаларимиз асосида маҳсулотларни қайта ишлаб, республикамиздаги бўлинмаларига етказиб беряпмиз.

Ҳар йили нефт-газ соҳасида тўхтатиш-беркитиш арматуралари, фонтанли арматуралар учун миллиардлаб маблағ сарфланади. Янгисини сотиб олишдан кўра, уни қайта таъмирдан чиқариб фойдаланиш 50 фоизгача маблағни иқтисод қилишга сабаб бўлади. Давлат бюджетига бундан катта фойда келиши шубҳасиз”.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ заводлари эҳтиёжи учун эксплуатация босқичида зарур бўладиган маҳсулот ва хизматларни ҳозирданоқ маҳаллийлаштиришда “Process and Water Chemicals” МЧЖ билан ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган “Process and Water Chemicals” МЧЖ билан ҳамкорликда технологик сув сифатини яхшилаш учун ишлатиладиган 27 хил турдаги кимёвий реагентларни республикада ишлаб чиқариш ташкил этилди.

“Process and Water Chemicals” МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Рўзиохунов “Корхонамиз 2017 йилда Франция билан ҳамкорликда ишга туширилган ва кимёвий реагентларни ишлаб чиқариш учун барча технологиялар Европадан олиб келинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ соҳаси, энергетика йўналиши, кимё саноати, ичимлик суви ишлаб чиқариладиган корхоналар учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни етказиб беряпмиз. Ҳозирда нефт-газ тармоқларидаги корхоналар томонидан 80 фоиз маҳсулотларимиз сотиб олиняпти. Бу жуда катта натижа.

Келгусида Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистонда цемент-бетон маҳсулотлари учун кимёвий маҳсулотларни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирганмиз. 2022 йилнинг ўзида буни йўлга қўямиз”, дея маълум қилади “Process and Water Chemicals” МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Рўзиохунов.

Ушбу кимёвий маҳсулотлар “Uzbekistan GTL” ва “Uz-Kor Gas Chemical” заводи ҳамда лицензиарлар талабларига жавоб берганини ҳисобга олган ҳолда, корхоналар билан республика электрон кооперация портали (cooperation.uz) орқали 15 турдаги маҳсулотлар бўйича 61,1 млрд сўмлик шартнома имзоланди. Қолган 12 турдаги маҳсулот бўйича тажриба-синов ишлари давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, янги ўзлаштирилган кимёвий маҳсулотлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Биринчидан хлор концентрациясини камайтириш, қувурлар ичида чўкинди ҳосил бўлиши олдини олиш, коррозиядан ҳимоя қилиш ускуналар узоқ давр мобайнида ишлашини таъминлайди;

Иккинчидан сувни совитиш тизимидаги микробиологик ўсишни бошқариш, озуқа суви қаттиқлигини камайтиради.

Чирчиқ шаҳрида жойлашган “KUKIL GASPACKS” МЧЖ ҚК” МЧЖ корхонасида эса “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар учун фланецли бўғинлар, қувурлар, тўхтатиш-беркитиш арматуралар учун ҳар хил турдаги графитли қистирмалар етказиб берилмоқда. Бугунги кунга қадар “KUKIL GASPACKS” МЧЖ билан республика ягона кооперация портали орқали 5,4 млрд сўмлик жами 15 та шартнома имзоланган.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан ишлаб чиқариш объектлари билан яқиндан танишилди, “KUKIL GASPACKS” МЧЖ билан республика ягона кооперация портали орқали шартномалар имзолашни жадаллаштириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ келгусида тизим корхоналарида мавжуд қувурўтгазгичлар, насослар ва газ ҳайдаш агрегатлари учун зарур бўлган прокладкаларни ўзлаштириш бўйича келишиб олди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан