Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди
13.01.2021 20:14,  
165

«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи газойлни гидротозалаш қурилмасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассисларининг ўз кучи билан катализатор энг замонавий турига алмаштирилди. Натижада Ўзбекистонда илк бор Евро-4 ва Евро-5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Эндиликда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ёқилғилар жаҳон стандартига тўла жавоб бера бошлади ва экспортбоп маҳсулотга айланди. 2020 йил якуни билан жами 85,9 минг тонна Евро-3, 4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.2020 йилда «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводида 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, бу миқдор заводнинг 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткичга айланди. Ўзбекистон нефть ва газ саноати тарихида илк бор нефть маҳсулотлари сотилиши тўлиқ бозор тамойиллари асосида жорий этилди.

Шунингдек, ортда қолган 2020 йил давомида, маҳаллий олимлар билан ҳамкорликнинг янги босқичи йўлга қўйилиб, Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий текшириш институти билан ҳамкорликда илк бор SAS-851 русумидаги (Франция) адсорбент ўрнига, маҳаллий УзАД-1 адсорбенти ишлаб чиқаришга татбиқ қилинди.

Кўп йиллар давомида режа қилиб келинаётган «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш» лойиҳасига биринчи қадам ташланди ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Honeywell UOP» (АҚШ) ва «SK E&C» (Жанубий Корея) компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши тарих саҳифаларидан жой олди- дея маълум қилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан