Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзМУ кутубхонасидан йўқолган асарлар ортидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди — Бош прокуратура
21.02.2022 13:28,  
209

Kun.uz сайтида XIII-ХV асрларда ёзилган ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан йўқолганлиги ҳақида хабар чиқарилган. Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди.

Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.

Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан