Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?
3.09.2020 14:18,  
208

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди. 

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади. 

Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. 

1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача  алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади. 

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади. 

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади. 

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан