Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Президент Администрацияси ва бошқа идоралар ходимлари дам олади”. “Шоввозсой”даги “вилла” кимга аталгани маълум қилинди
25.02.2021 08:53,  
2573

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Угам-Чотқол» миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги турли асоссиз ва нохолис хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз, дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» муносабатида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги «Шоввозсой» ўрмон хўжалиги ерлари «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган.

Бу ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.

Ўтган ўн йил давомида дам олиш маскани қурилишига сарфланган инвестициялар ҳажми 495 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бир қаторда, миллий боғ ҳудудида табиат ва ҳайвонот оламини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур инфратузилмалар яратилди, объектгача электр тармоқлари тортилди, автомобиль йўли ва кичик сув омбори барпо этилди.

Айни пайтда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Назарбек», «Чимён», «Хожикент», «Омонхона» каби дам олиш масканлари, шунингдек «Шоввозсой» мажмуаси ҳам компанияда фаолият юритаётган қарийб 90 минг темирйўлчилар ва аҳолимизга сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республикамиз аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан