Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент: Бу йилги сайловлар Ўзбекистоннинг мустақиллигини янада мустаҳкамлайди
1.09.2019 13:21,  
37

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик нутқи сўзлади

Шавкат Мирзиёев нутқи давомида мамлакатдаги демократик жараёнлар тўғрисида сўз юритди.

«Бугун бир фикрни қатъият билан таъкидлашни зарур, деб биламан: Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев ўзининг байрам нутқида бўлажак парламент сайловларига ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳаммамизга яхши маълумки, олдимизда катта сиёсий воқеа турибди. Шу йил декабрь ойида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.

Бу сайловлар миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган, демократик давлатлар қаторига кўтаришда яна бир муҳим амалий қадам бўлади.

Бу сайловлар бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этиб, улар учун янги имкониятлар очиб беради, деб ишонаман», дейди давлат раҳбари.

Президен шунингдек, ёшларга кенг йўл очиб бериш, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш ҳамиша эътибор марказида бўлишини таъкидлади.

«Бугунги кунда қанча-қанча билимли, нуфузли хорижий университетларда таҳсил олган, чет тилларни, замонавий бошқарув усулларини яхши биладиган навқирон ёшлар ҳаётимизга кириб келмоқда.

Улар бизнинг умидимиз, эртанги кунимиз. Шунинг учун ёшларга кенг йўл очиб бериш, эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш, уларга масъул лавозимларни ишониб топшириш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан