Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент ЖСТнинг янги бош директорини табриклади
18.02.2021 09:09,  
99

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирди.

Мамлакатимиз тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан