Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан бир қатор ташкилотлар тугатилди
8.04.2021 13:52,  
1199

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Aгентликнинг янги номи ташкилот олдида турган асосий вазифаларни таъкидлаб ўтади. Бу нафақат кино санъатини янада ривожлантириш, балки мамлакат қудратли киносаноатини иқтисодиётининг тармоқларидан бири сифатида яратишни тарғиб қилишдир.

Фармонга асосан Aгентлик зиммасига миллий кинематографияни ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотларни мунтазам равишда давом эттириш, ушбу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш, жаҳон тажрибаси асосида фильмларни ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек республикада киноиндустриянинг замонавий инфратузилмасини яратиш ва фильмларни тарқатиш тизимини ривожлантириш каби вазифалар юклатилган.

Кинотеатрлар тармоғини кенгайтириш, халқаро кинофестивалларни ташкил этиш, киноижодкорларни рағбатлантириш ва уларга бир қатор имтиёзлар бериш, кинематография соҳаси бўйича таълим сифатини ошириш ва бошқа кўп нарсалар режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарорига кўра яна бир қатор ташкилотлар тугатилди. Булар:

- «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК;

- «Республика кинопрокат маркази» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;

- «Кинематографчилар уйи» ДУК;

- «Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази» ДУК тугатилди.

- «Ёшлар ижодий тажриба студияси» ДУК «Ёшлик» киностудияси» ДУК этиб қайта номланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан